Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари Сирдарё тумани “Оқ йўл” маҳалласида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Ш.Ҳ.Бўронов Cирдарё тумани “Оқ йўл” маҳалласи ҳудудида аҳоли билан “Сайёр қабул” ўтказди. Учрашув давомида аҳоли турмушида учраётган тўсиқлар, муаммолар ҳамда уларни ечими бўйича таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди. Ушбу сайёр қабулда аҳоли томонидан асосан маҳалладаги электр устунларини, ичимлик суви минорасини, ички йўлларни таъмирлаш, имтиёзли кредит олиш, болалар спортини ривожлантириш, маҳалладаги оқар сув муаммосини ҳал этиш ҳамда дренаж ва коллекторлар тизимини тозалашда амалий ёрдам бериш каби масалаларида мурожаатлар келиб тушди.
Қабулда 30 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашиб, улардан 16 нафари 22 та масалада мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган 18 та мурожаатлар эса қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Бу каби учрашувлардан кейин аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ижроси таъминланиши бўйича 3-сектор раҳбарияти томонидан шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.