29 Апрел 2022 йил 249

Сирдарё вилоят 3-секторига қарашли ҳудудларда бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда

Юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида диний бағрикенгликни таъминлаш, диний урф-одатларни ҳурмат қилиш, айниқса муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни янада обод қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Халқимизда бозоринг билан мозорингни озода тут деган ажойиб нақл бор. Аждодларимиз руҳига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ҳам энг аввало мозорларнинг ободлигидан бошланади. Албатта, бу қадрият ўзбек халқининг қон-қонига сингиб кетган. Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳрат Ҳусанович ташаббуси билан сектор ҳудудига қарашли Сирдарё тумани «Камолот» маҳалласидаги «Тўрткўл» қабристонини ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Маҳалла аҳолиси иштирокида ўтган ҳашар ишларида 100 га яқин инсонлар ободлик ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол бўлишди. Ҳашар доирасида ариқлар тозаланди, бегона ва ёввойи ўтлар ўрилди яхши ниятларда манзарали кўчатлар ўтқазилди. Барча ушбу эзгу саъй ҳаракатларда фаоллик кўрсатишди.

Ҳақиқатдан ҳам ободлик кўнгиллардан бошланади. Муқаддас қадамжоларнинг обод этилиши ўтганлар руҳини шод этиш билан бирга бугунги дориламон кунларимизга шукроналик ҳамдир.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech