29 Январ 2022 йил 584

Сирдарё туманининг оғир ҳудудлари ободонлаштирилмоқда.

Мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда олиб борилаётган туб ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад халқимизнинг ҳаётий талаб ҳамда эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилишдан иборатдир.

Бу эзгу ният йўлида амалга оширилаётган салмоқли ишлар кўлами кундан-кунга янада ортиб, янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.

Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятида ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир маҳаллалар белгилаб олиниб, ушбу маҳаллалар ҳудудларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу эзгу амаллар олис ҳамда чекка ҳудудларда яшаётган миллионлаб юртдошларимиз ҳаётида чин маънода янги саҳифа очишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Вилоят 3-сектор ҳудудига қарашли Сирдарё туманидаги “Янгиобод” маҳалласида ҳам юқоридаги каби эзгу амалий ишлар олиб борилмоқда.

Айни вақтда қишлоқдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларига махсус техника ҳамда мосламалар, мутахассис ва ишчи кучлар сафарбар этилган. Махсус техникалар ёрдамида лой кўчаларга тош-шағал ётқизилиб, текисланмоқда. Кўча ён атрофидаги ариқлар тозаланиб, дарахтлар оқланди.  

Бугун қишлоқда одамларнинг ҳайратланишига арзийдиган тарихий ишлар бўлаяпти. Унинг қамрови ҳамда суръатини кўрган киши яқин кунларда Янгиободнинг кечаги қиёфасидан асар ҳам қолмаслигига тўла амин бўлади. Бу давлатимиз раҳбарининг “Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак”, деган сўзларининг реал ҳаётдаги амалий ифодаси, сўз билан иш бирлигининг ёрқин намунасидир.

Text to speech