Сирдарё туманида яна бир шахс тайинланган жазодан бўйин товлаганлиги учун озодликдан маҳрум этилди.
Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ Пробация бўлинмаси ҳисобида турган 2003 йилда туғилган Сирдарё туманида яшовчи, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан судланиб, ЖИБ Сирдарё туман суди томонидан 2 йил муддатга Озодликни чеклаш жазоси тайинланган назорат остидаги шахс Р.А олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ўзига тайинланган жазодан бўйин товлаб, суд томонидан қўйилган тақиқ ва чекловларни бузиб, 2022 йил 26 май куни ҳамда 2022 йил 29 май кунлари яшаш хонадонида йўқлиги аниқланиб, унга нисбатан Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ Пробация бўлинмаси томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, 2022 йил 01 июнь куни ЖИБ Сирдарё тумани судга тақдимнома киритилди ва суд томонидан тақдимнома қаноатлантирилиб, назоратдаги шахс Р.А 1 йил 10 ой 28 кунга озодликдан маҳрум этилиб, жазони ижро этиш муассасасига қайтарилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати