Сирдарё туманида тайинланган жазодан бўйин товлаган шахс озодликдан маҳрум этилди.
Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ Пробация бўлинмаси ҳисобида турган 1978 йилда туғилган Сирдарё туманида яшовчи, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 2-қисми билан судланиб, ЖИБ Сирдарё туман суди томонидан 1 йил муддатга Озодликни чеклаш жазоси тайинланган назорат остидаги шахс Г.Д олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ўзига тайинланган жазодан бўйин товлаб, суд томонидан қўйилган тақиқ ва чекловларни бузиб, 2022 йил 05 апрель куни ҳамда 2022 йил 16 май куни яшаш хонадонида йўқлиги аниқланиб, унга нисбатан Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ Пробация бўлинмаси томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, 2022 йил 01 июнь куни ЖИБ Сирдарё тумани судга тақдимнома киритилди ва суд томонидан тақдимнома қаноатлантирилиб, маҳкум Г.Д 8 ой 2 кунга озодликдан маҳрум этилиб, Жазони ижро этиш муассасасига қайтарилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати