20 Март 2023 йил 248

Сирдарё туманида ўғирлик жинояти фош этилди.

Сирдарё тумани ИИБга ариза билан Сирдарё тумани, Хазина МФЙ ҳудудида жойлашган “Saidbek Ro‘zibek” МЧЖ раҳбари Х.Э мурожаат қилиб, аризасида “Saidbek Ro‘zibek” МЧЖ қарашли бинодан жами нархи 12.000.000 сўмлик телевизор, ноутбук ва бошқа буюмлари йўқолганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЖҚГ тезкор вакиллари ҳамда профилактика инспектори томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Сирдарё туманида яшовчи фуқаро Т.Э содир этилганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-м 2-қ “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech