7 Июл 2022 йил
577
Сирдарё туманида ноқонуний ов милтиғи аниқланди.
Олинган маълумотга кўра, Сирдарё туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1975 йилда туғилган Сирдарё туманида яшовчи Х.Қнинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, оқ полиэтилен қопга солинган 2 стволли ов қуроли ноқонуний сақланаётганлии аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Ўз.Рес ЖКнинг 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати