11 Феврал 2022 йил 535

Сирдарё туманида ID-карталар расмийлаштириш ишлари давом этмоқда

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқига йўллаган Мурожаатномаси ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йил 14 июнда “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги 610-сон Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 696-сонли Қонуни қабул қилинди.
Бугунги кунда, мазкур Қонуннинг 6-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида, ушбу Қонун кучга кирган кунидан бошлаб ўтган қисқа вақт мобайнида, Сирдарё тумани ИИБ М ва ФРБ томонидан, 818 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслардан 375 нафарини ҳужжатлари қабул қилиниб, 374 нафарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тан олиниб, уларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID-карталари расмийлаштириб берилди.
Шунингдек, Сирдарё тумани ИИБ 2-сонли ИИБ МваФРБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирплари тўғрисида”ги 22.09.2020 йилдаги ПФ-6065-сон Фармони асосида 16 ёшга тўлиб биринчи марта фуқаролик паспорти олаётган фуқароларга идентификация ID-карталари расмийлаштириб берилмоқда.

Сирдарё туман ИИБ М ва ФРБ 

Text to speech