31 Март 2022 йил 261

Сирдарё туманида ҳудудида вилоят 3-сектори раҳбари ташаббуси билан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида Сирдарё туманида яшовчи жорий йил бошидан буён узоқ муддатдан қайтганлар ҳамда бошқа ишсиз фуқароларимиз бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш ва турмуш тарзини яхшилаш мақсадида Сирдарё тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида бўш иш ўринлари Меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ташкил этилган меҳнат ярмаркасида Сирдарё туман ҳудудида иш фаолияти юритувчи давлат ва хусусий ташкилот ва корхоналарнинг бўш иш ўринлари кўргазмаси бўлиб ўтди

Меҳнат ярмаркасида Сирдарё туман ҳудудидаги истиқомат қилувчи узоқ муддатдан қайтган ва алимент тўловчи ишсиз 100 дан ошиқ фуқаролар иштирок этиб, иш ўринлари билан танишди.

Ушбу ташкил этилган меҳнат ярмаркасида Сирдарё туман ҳудудида иш фаолиятини юритаётган 44 та давлат ва хусусий ташкилот корхоналар 465 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. 

Меҳнат ярмаркаси давомида иштирок этган 100 дан ортиқ фуқароларимиздан 64 та мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 14 нафари шу жойнинг ўзида ишга қабул қилинган бўлса, 32 нафарининг мурожаатлари ёзма равишда бирламчи ҳужжатлари қабул қилиниб ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда. Қолган 18 та мурожаатлар масъуллар томонидан ўрганиш жараёнида.

Бу каби меҳнат ярмаркалари Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг топшириғига кўра вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида хар ҳафта ташкил этилиши режалаштирилган.

Text to speech