25 Июл 2022 йил 829

Сирдарё туманида гиёҳванд ўсимликларини етиштириш ҳолати аниқланди.

Олинган маълумотга кўра, Сирдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, 1960 йилда туғилган, Сирдарё туманида яшовчи М.Энинг яшаш уйи томорқаси кўздан кечирилганда, томорқасида жойлашган иссиқхонанинг орқа томонида ўтлар орасида 41 туп, бўйи тахминан 20-25 см узунликда бўлган “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимликлари экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

 Ҳолат юзасидан Ўз.Рес ЖКнинг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech