6 Сентябр 2022 йил 526

Сирдарё туманида фуқаро хонадонининг 6 квадрат метр майдонида гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланди

«Қора дори 2022» кенг қамровли профилактик тезкор тадбир давомида, Сирдарё вилоят ИИБ ҳамда ДХХ Сирдарё тумани бўйича бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Б.Я нинг хонадони томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадони ҳовлисининг ўт босган бўш жойида 6 квадрат метр майдонда 2 туп, тахминан 1,5-2 метр узунликдаги ва 1 туп тепа олинган агро техник ишлов берилган, наша гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шундан сўнг, тадбир давоми эттирилиб, хонадон қўйхонаси кўздан кечирилганда, қўйхона чап томондаги тахтага илинган, қуритилган ҳолатдаги марихуана (каннабис) гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech