6 Декабр 2022 йил 362

Сирдарё тумани ҳудудида содир этилган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан

2022 йил 06 декабрь куни соат 14:30да Сариқ рангли, Исузу русумли, йўловчи ташиш учун мўлжалланган автобус, Сирдарё тумани, Хазина МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 автойўлининг 93-км Термиз-Тошкент йўналишда ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ВАЗ-2106 русумли автомашинасидан олиб қочиши оқибатида, бошқарувни йўқотиб Исузу русумли автобуси ўнг томон йўл четига чиқиб кетиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада Исузу русумли автомашинанинг йўловчилари турли хил даражадаги тан жароҳатлари билан Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига 10 нафари мурожаат қилган, биринчи тиббий муолажалар кўрсатилган. Йўловчилар орасида ҳаёт учун хавфли тан жароҳати олганлар йўқ.

Сирдарё вилояти ИИБ масъуллари томонидан ушбу йўл транспорт ҳодисаси юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб, тезликни меъёридан оширмаслигингизни сўраб қоламиз.

Text to speech