28 Апрел 2023 йил 209

Сирдарё мусиқали драма театрида “Ватан манзумаси” деб номланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

27 апрель куни Гулистон шаҳридаги мусиқали драма театрида “Ватан манзумаси” адабий-маърифий дастур бўлиб ўтди. Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда турли соҳа вакиллари ва ҳарбий хизматчилар билан бир қаторда ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари ҳам иштирок этди.

Кечада марҳум ва замондош шоирларнинг ватан, халқ, она каби мавзулардаги шеърлари ёш ижодкорлар томонидан ўқиб эшиттирилди. Халқ таниган шоирлар эса ўз шеърларини томошабинлар эътиборига ҳавола қилди. Санъаткорлар ўз навбатида юрт мавзусидаги куй-қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этди. Она ватан мадҳини куйловчи шеър ва қўшиқлар тадбирга ўзгача файз улашганини қайд этиш лозим. Тадбирни Севара Назархон томонидан куйланган “Улуғимсан, Ватаним!” қўшиғи якунлаб берди.

Дарҳақиқат, бундай тадбирлар ватан посбонларининг, ёшларнинг маънавий-маърифий ҳамда ҳарбий-жанговар салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.

Text to speech