26 Июл 2023 йил 295

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосарига бириктирилган ёшлар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини маданий ва маърифий тадбирлар орқали мазмунли ташкил этиш, шунингдек, уларни қийнаб келаётган тиббий, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини босқичма-босқич тизимли ҳал этиб бориш, уларни таълимга, касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Иноқовга 50 нафар ижтимоий муаммолари бор ёшлар бириктириб берилган.

Мазкур ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан ишлаб чиқилган йўл хаританинг тегишли бандини ижро этиш мақсадида, Оқолтин тумани Аҳиллик маҳалласида истиқомат қилувчи 50 нафар ёшлар вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ташаббуси билан уларда ватанга меҳр-муҳаббат уйғотиш ва ўлкамизда яшаб ўтган буюк аждодларимиз ҳақида кўпроқ таассурот уйғотиш мақсадида тарихий жойларга мазмунли саёҳат ташкиллаштирилди. Ёшларга Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари, меъморий иншоотлари ва буюк бобокалонларимизнинг қўлга киритган улкан ютуқлари билан таништирилиб, кун давомида ёшларнинг вақтлари мазмунли ўтказилишига кўмаклашилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech