23 Декабр 2024 йил 3841

Сирдарёда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ўқув семинар машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорининг мазмун моҳияти ҳамда вилоят ҳудудида ижтимоий профилактика ишларини янада самарадорлигини ошириш фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида Гулистон шаҳрида жойлашган Ёшлар ишлари агентлиги биносида вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул раҳбарлари томонидан вилоятнинг барча шаҳар-туманларидаги маҳалла еттилиги раҳбарларига ўқув семинар машғулоти ўтказилди. 

Семинар давомида маҳалла вакиллари “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида фаолиятни ташкил этиш, ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ижтимоий профилактика объектлари билан тизимли ишлаш бўйича билим ва кўникмаларини оширдилар.

Семинар сўнгида масъуллар томонидан маҳалла еттилиги фаолиятини ҳамкорликда ташкил этиш ҳамда келгусидаги устувор вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Text to speech