15 Август 2025 йил 308

Сирдарёда “Хавфсиз ва соғлом юрт“ ойлигининг иккинчи босқичи давом этмоқда

Республикамизда жорий йилнинг 15 июл кунидан 15 август кунига қадар “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларининг иккинчи босқичи ўтказилиши белгиланган. Шу мақсадда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Гулистон шаҳрида вилоят Ички ишлар органлари ходимлари иштирокида тунги йўриқнома ўтказилди.

Даставвал бошқарма бошлиғи томонидан тунги хизматига жалб этилган ходимларнинг белгиланган кийим-бош ва бош кийимни тўғри ҳамда устав талабларига мувофиқ кийиш ҳолати бўйича саф кўриги ўтказилди. Бошқарма бошлиғи томонидан жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янада кучайтириш борасида барча шахсий таркибга кўрсатмалар бериб ўтди. Шунингдек, ходимларга хизмат давомида қонунийлик, фуқаролар билан муомала маданияти, ҳолатларга тезкор ва профессионал ёндашиш бўйича тавсиялар бериб ўтилди.

Шундан сўнг, шаҳар ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартиби ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказишга киришилди.

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида изчил давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech