13 Ноябр 2025 йил 16

Сирдарёда Аралаш жанг санъати бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди

Гулистон шаҳридаги «Динамо» жисмоний тарбия-спорт жамиятида 18-20 ёш ва ундан катталар ўртасида Аралаш жанг санъати спорт тури бўйича вилоят чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Ташкил этилган мусобақада 10 та вазн тоифасида спортчилар ғолиблик учун баҳсларга киришди. Мусобақада вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси вилоят бўлими раиси, полковник Фаррух Ҳайдаров ҳамда қатор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари иштирок этишди.

Муросасиз ва қизғин кечган мусобақа якунида ғолиблари махсус диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек мусобақа ғолиблари жорий йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатига йўлланмани ҳам қўлга киритди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech