Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасида "Уч авлод" учрашуви ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023 йил 14 декабрь кунидаги фармойиши ҳамда Ички ишлар вазирининг 2023 йил 20 декабрь кунидаги фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек мазкур сана муносабати билан ички ишлар органларида “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида маънавий-маърифий ва ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини юқори савияда ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 11 январь санасида Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасида соҳада узоқ йиллар хизмат қилган фахрий ходимлар ҳамда ёш ходимлари билан бир қаторда ИИВ Сирдарё Академик лицейи ўқувчилари билан “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққанлар тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва ғамхўрликларга жавобан Ватан хизматига камарбаста бўлиш лозимлигини таъкидлашди. Фахрийлар узвий анъанага содиқ қолган ҳолда жорий йилда ҳам ёшларга маслахатчи-кўмакчи сифатида ҳар томонлама ёрдам беришларини билдиришди. Фахрийлар ва ходимлар амалдаги йилда амалга ошириладиган ишлар хусусида ишлаб чиқилган режа асосида ишлашга келишиб олинди. Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир ходимни ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.
Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.