Сирдарё вилоятида профилактика инспекторларининг хизмат фаолиятини ташкил этиш бўйича ўқув семинари ўтказилди
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ўқув семинари бўлиб ўтди. Тадбир бошқарма бошлиғининг ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев раҳбарлигида ўтказилди.
Семинарда шаҳар ва туман Ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг хизмат бўйича ўринбосарлари, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиқлари иштирок этди.
Мазкур ўқув семинари давомида шаҳар-туман ИИБларда профилактика инспекторлари билан хизмат олди йўриқномаларини ташкил этиш тартиби муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти томонидан ишлаб чиқилган намунавий кунлик ҳисобот шакли асосида профилактика (катта) инспекторларининг кунлик фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Тадбир иштирокчилари хизмат жараёнида ягона ёндашувни йўлга қўйиш, кунлик назорат ва ҳисобдорлик тизимини кучайтириш ҳамда инспекторларнинг хизмат самарадорлигини ошириш борасида зарур билим ва кўникмаларни эгаллашди.
Шунингдек семинар давомида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 20 июлдаги 410-сонли буйруғи асосида ишлаб чиқилган “Менинг инспекторим” ахборот тизими ҳамда ушбу тизимдан фойдаланиш тартиби ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Мазкур ахборот тизими профилактика инспекторларининг фаолиятини сунъий интеллект орқали назорат қилиш ва уларнинг иш самарадорлигини рейтинг асосида баҳолаш имконини берувчи янги тизим эканлиги ҳамда ушбу тизим орқали профилактика инспекторлари ва фуқароларга яратилган имкониятлар батафсил тушунтирилди.
Семинар якунида қатнашчилар томонидан муҳокама қилинган масалалар юзасидан фикр алмашилди ва тизимли ёндашув асосида ишларни ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.