15 Сентябр 2025 йил 37

Сирдарё вилоятида фахрий ходимларга ҳурмат-эътибор кўрсатилди

Юртимизда улуғ сана – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланмоқда. Мустақиллигимиз байрами муносабати билан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Фаррух Ҳайдаров ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, юрт тинчлиги ва халқ осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилган бир гуруҳ фахрий ходимлар билан учрашди.

Учрашув давомида фахрийларнинг ҳолидан хабар олинди, уларнинг турмуш тарзи ўрганилди. Суҳбат жараёнида собиқ ходимларнинг ички ишлар тизимини такомиллаштиришдаги хизматлари юксак эътироф этилди.

Фахрийлар эса, ўз навбатида, давлатимиз томонидан уларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор эканликларини билдириб, тинч ва фаровон ҳаётни таъминлаш йўлида хизмат қилаётган ҳамкасбларига самимий тилаклар йўлладилар.

Тадбир сўнгида фахрий ходимларга эсдалик совғалари топширилиб, уларнинг бой тажрибалари бугунги хизматдаги ёш ходимлар учун ибрат мактаби эканлиги таъкидланди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech