22 Ноябр 2024 йил 3762

Сирдарё вилоятида "Долзарб 50 кунлик" махсус профилактик тадбирлари давом этмоқда.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Сирдарё вилояти прокурори Савид Иматов ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаровлар томонидан "Долзарб 50 кунлик" махсус профилактик тадбирлари доирасида вилоятда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, юз бериши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш ҳамда энергия самарадорлиги юзасидан вилоятдаги дахлдор бўлган барча идора ва ташкилот раҳбарларига йўриқнома берилди.

Кун тартибида вилоят сектор раҳбарлари томонидан барча масъулларга вилоят ҳудудида фуқароларнинг из газидан заҳарланишини олдини олиш, ҳаво аралашмаси чақнаши ҳолатларига йўл қўймаслик, ижтимоий соҳа объектларидаги энергия захираларини тўлиқ таъминлаш, бунинг учун куч ва воситаларини сафарбар қилиш ҳамда аҳоли орасида тарғибот тадбирларини мунтазам ўтказиш масалалари юзасидан топшириқлар берилди. 

Text to speech