Сирдарё вилояти ҳудуди бўйлаб «Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлигининг иккинчи босқичи давом этмоқда
Республикамизда жорий йилнинг 15 июль кунидан 15 август кунига қадар «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларининг иккинчи босқичи ўтказилиши белгиланган. Шу мақсадда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Гулистон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида тунги йўриқнома ўтказилди. Бошқарма бошлиғи томонидан жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янада кучайтириш борасида барча шахсий таркибга кўрсатмалар бериб ўтди.
Шундан сўнг, шаҳар ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартиби ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказишга киришилди.
15 август кунига қадар давом этадиган ойлик доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан туну кун хизмат ташкил этилиб, кундузги ва тунги махсус гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилади.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати