Сирдарё вилояти сектор раҳбарлари Сайхунобод туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган амалий ишлар билан танишди
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санджар Джабаров ҳамда вилоят прокурори Савид Иматов томонидан кундалик иш-режа асосида Сайхунобод туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида ўтказилаётган профилактик тадбирларнинг самарадорлиги ўрганилди. Жумладан, масъуллар биргаликда Сайхунобод тумани ИИБ ходимлари томонидан тунги хизмат олди йўриқнома бериш жараёнлари билан танишиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида масъул раҳбарлар ҳамда профилактика инспекторларига керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Шундан сўнг туман ИИБ биносида ташкил этилган ситуацион марказ фаолиятини ўрганилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда энг самарали восита эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Мазкур ўрганишлар давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман мутасаддиларига тегишли тавсия, кўрсатма ва топшириқлар берилиб, маҳаллаларда жиноятларни олдини олиш мақсадида, амалга оширилаётган кенг қамровли «ижтимоий профилактика» тадбирларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати