8 Октябр 2025 йил 15

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида жамоат хавфсизлиги ҳолати ўрганилди

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Сайхунобод туманида ички ишлар органлари ходимларининг тунги хизмат фаолиятини ўрганди. 

Дастлаб бошқарма бошлиғи туманнинг «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини биносига ташриф буюриб, профилактика инспектори томонидан маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли осойишталигини мустаҳкамлаш ҳамда алоҳида тоифадаги шахслар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди. Бунда «маҳалла еттилиги» ҳамкорлигида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги ҳам кўриб чиқилди ва бу йўналишда тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Сайхунобод тумани ИИБ навбатчилик қисми ва тезкор-тергов гуруҳи фаолияти ўрганилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳолати юзасидан тақдимот тингланди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Туманнинг «Турон» маҳалласида жойлашган «Гулистон кластер» МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонасида ҳам бўлиб, объектнинг фаолияти, хавфсизлик чоралари ва қўриқлаш хизмати ишлари ўрганилди.

Сайхунобод тумани Қўриқлаш бўлими хизмат фаолияти билан ҳам танишилиб, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур ташриф давомида маҳалладаги осойишталикни таъминлаш, аҳолининг тинч ва фаровон ҳаётини кафолатлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech