5 Апрел 2025 йил 289

Сирдарё вилояти ҳокимлигида маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида бажарилиши долзарб бўлган вазифалар хусусида йиғилиш бўлиб ўтди

Президентимиз ташаббуси билан маҳалланинг жамиятдаги нуфузи ва ролини ошириш, маҳаллани жойлардаги муаммоларни ҳал этадиган чинакам тизимга айлантириш, хусусан, маҳаллабай ишлаш тизимини кучайтириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари масъулларининг иш самарадорлиги ҳамда масъулиятини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу мақсадда Сирдарё вилояти ҳокими раислигида маҳаллаларда белгиланган йўналишлардаги ишларни тизимли ташкил этиш, «Маҳалла еттилиги» томонидан олиб борилаётган ишлар, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалалари бўйича видеоселектор тарзида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноятнинг олдини олиш борасидаги кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари ва маҳалла еттиликларининг амалга оширилган ишлари атрофлича таҳлил қилиниб, амалга оширилиш лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш орқали иш ўринлари яратиш лозимлиги борасида бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ўтган йил давомида маҳаллаларда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, хотин-қизларни қийнаётган муаммолар, уларни бартараф этиш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди. Йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида белгиланган ишлар самарадорлигини ошириш, мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш, келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан таклиф ва тавсиялар, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech