21 Август 2025 йил 141

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалий чоралар муҳокама қилинди

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳузурида Янгиер шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тақдимоти кўриб чиқилди.

Тадбирда Янгиер шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи шаҳар ҳудудидаги ҳар бир маҳалланинг криминоген вазияти таҳлили асосида ишлаб чиқилган тақдимотни намойиш этди. Унда ҳар бир маҳалла кесимида жиноятчиликни камайтириш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ҳамда амалий вазифалар белгиланди.

Йиғилиш давомида бошқарма бошлиғи мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш, маҳалла фаоллари ва масъул идоралар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech