Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Сирдарё вилояти прокурори Савид Иматов ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Фаррух Хайдаров томонидан Мирзаобод туманида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар доирасида «Янги Ўзбекистон» маҳалласига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида маҳаллада жиноятчиликдан холи ҳудуд яратиш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишилди. Хусусан, маҳаллани рақамлаштириш, видеокузатув камералари ўрнатиш, профилактик тадбирларни кучайтириш ва жамоатчилик билан ҳамкорликда ишлаш каби чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоят раҳбарияти томонидан келгусида мазкур тажриба бошқа маҳаллаларга ҳам татбиқ этилиши белгиланиб, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда рақамлаштириш ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, маҳалла еттилиги билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Масъуллар томонидан маҳаллада тинчлик ва осойишталикни таъминлашда маҳалла еттилигига аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати