Сирдарё вилояти маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи подполковник Фарух Хайдаров Гулистон туманидаги криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудларни ўрганди.
Жумладан бошқарма бошлиғи туманнинг криминоген вазияти оғир бўлган қизил тоифадаги Чортоқ ҳамда Сойибобод, Юлдуз маҳаллаларида бўлиб, маҳалла еттилиги томонидан фуқаролар учун хавфсиз ва осойишта ҳаёт тарзини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, профилактика инспекторлари фаолияти ва жамоатчилик билан ҳамкорлик самарадорлигини ошириш юзасидан бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди. Шунингдек, маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан ишлаш механизмларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шундан сўнг, Гулистон тумани Ички ишлар бўлимида бошқарма бошлиғи ҳузурида танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар батафсил муҳокама қилинди. Бошқарма бошлиғи томонидан аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилиб, ҳуқуқбузарликларни олдини олишда замонавий ёндашувларни жорий этиш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида масъул раҳбарлар ва ходимларга тегишли кўрсатмалар берилиб, белгиланган вазифаларни ижроси қатъий назоратга олинди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати