12 Январ 2024 йил 2642

Сирдарё вилояти ИИОлари ходимлари ўртасида спортнинг «Волейбол» тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 24 декабрдаги “Ички ишлар органларида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 339-сон буйруғи талаблари ҳамда 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан “Вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида 2024 йилда ўтказиладиган оммавий-спорт тадбирларининг” тақвимий-режасига мувофиқ «Динамо» спорт мажмуасида Бошқарма бошлиғининг ташаббуси билан Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг «Волейбол» тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўтказилган мусобақада жами ҳудудий ва таркибий бўлинмалардан 14 нафар жамоалар иштирок этиб бир-бирлари билан муросасиз беллашишди.

Қизғин ва муросасиз тарзда ўтказилган мусобақанинг якуний натижаларига кўра фахрли 1-ўринни Сирдарё тумани Ички ишлар бошқармаси, 2-ўрин Сайхунобод тумани ички ишлар бўлими ва 3-ўринни Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси, жамоат хавфсизлиги хизмати, жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари қўлга киритишди.

Муросасиз ва кескин руҳда бўлиб ўтган мусобақада ғолиб бўлган ҳамда совринли фахрли ўринларни қўлга киритган иштирокчилар Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг қимматбаҳо эсдалик совғалар, диплом ва медаллар билан тақдирландилар.

Text to speech