30 Май 2024 йил 2535

Сирдарё вилояти ИИОда хизмат қилаётган хотин-қизлар билан психологик-тренинг машғулоти  ва тиббиёт ходими иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Сирдарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизларнинг психологик ҳолатини яхшилаш, иш унумдорлигини, фаоллигини ошириш мақсадида навбатдаги психологик семинар-тренинг машғулоти ўтказилди. Машғулот давомида Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологлари томонидан ходимларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, ностандарт вазиятларда оқилона ҳаракат қилиш, руҳий тушкунлик, стресс ва депрессияга тушиб қолишни олдини олиш ва бу вазиятлардан чиқиб кетишга қаратилган бир нечта тренинглар ўтказилди. Мазкур семинар-тренингда барча ходималар фаол иштирок этиб, тренингдан кўзланган мақсадга эришилди.

Шундан сўнг тизимдаги хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг тиббий маданиятини ошириш мақсадида Сирдарё вилояти ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлими шифокори иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда дастлаб ходималарга тиббий маданият тушунчаси, аёлларда учрайдиган асосий касалликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, белгилари, олдини олиш ва даволаш чоралари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Шундан сўнг ходималар ўзларини қизиқтирган саволлар билан шифокорга мурожаат этиб, зарур тавсия ва маслаҳатларга эга бўлдилар. Давра суҳбати қизиқарли ва таассуротларга бой тарзда ўтказилди.

 Бошқарма ММИ ва КБТХ

Text to speech