8 Октябр 2025 йил 45

Сирдарё вилояти ИИБда волейбол спорт турини оммалаштириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида спортнинг волейбол турини ривожлантириш ҳамда тизимдаги ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган эди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда барча шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларига волейбол спорт тури бўйича турли ёш тоифалари кесимида ҳамда пробация ҳисобига олинган шахслар ўртасида мусобақаларни ташкил этиб, шаҳар ва туман биринчилигини ўтказиш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида волейбол бўйича беллашувларни ташкил этиш орқали жамоавий руҳни ошириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш вазифалари белгиланди.

Йиғилиш якунида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан белгиланган вазифаларнинг ижросини қатъий назоратга олиш, ҳар бир шаҳар ва туманда спорт муҳитини шакллантириш, соғлом ва фаол ёшларни тарбиялаш ҳамда ички ишлар органлари нуфузини юксалтиришга хизмат қиладиган ташаббусларни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. 

Text to speech