8 Май 2024 йил 3465

Сирдарё вилояти ИИБда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига қаратилган йиғилиш ўтказилди

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров олиб борган мазкур йиғилишда аҳоли гавжум бўлган савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлар, бозорлар ва бошқа жамоат объектларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ушбу объектларда туну-кун қўриқлаш хизмати ташкил қилиниши, кузатув камералари, турникетлар ўрнатилиши, бирор фавқулодда ҳолат юз берганда фуқароларни эвакуация қилиш, бирламчи ёнғин ўчириш қалқонларининг ҳолатига ҳам эътибор қаратилиб, мавжуд камчиликларни ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech