Сирдарё вилояти ИИБда Вазир ўринбосари полковник Зуфар Курбанов иштирокида йиғилиш ўтказилди
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Зуфар Курбанов иштирокида жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда Бошқарма бошлиғи полковник Санжар Джабаров, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, барча соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман Ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бўлинма бошлиқлари ҳамда тегишли мутасадди ходимлар иштирок этдилар.
Йиғилишда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан ўтган олти ой давомида вилоятда жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.
Жиноятчиликнинг айрим турлари ошган ҳудуд мутасадди раҳбарларига бу борада амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар хусусида кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.
Тадбирда Вазир ўринбосари сўзга чиқиб, коррупция ва тамагирликка йўл қўймаслик, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш борасида қатъий талаб ва топшириқларни етказди.
Тадбир якунида вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлашда ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимлар муносиб эътироф этилди.
Уларнинг бир гуруҳига вилоят Ички ишлар бошқармасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати