Сирдарё вилояти ИИБда Президент Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрларни таъминлаш департаменти Жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ соҳавий хизматлари ва таркибий бўлинмалари ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ 23-сон Фармони ҳамда ИИВнинг 2025 йил 30 май кунидаги 209-сон Фармойиши мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Тадбирда Фармонда белгиланган янги ҳарбий низомларнинг мазмуни, уларнинг ҳуқуқий ва амалий аҳамияти, шунингдек, ички ишлар органлари фаолиятидаги ўрни тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди. Семинар жараёнида ходимларга ҳарбий интизом, хизмат фаолиятида қонунийлик ва масъулиятни оширишга қаратилган талабларни амалиётда қўллаш бўйича тавсиялар ҳам берилди.
Шунингдек, тадбир доирасида ички ишлар органларида хизмат интизоми ва ташкилий-ҳуқуқий қоидаларнинг тўғри ва самарали қўлланилиши юзасидан мулоҳазалар алмашилди.
Ушбу ўқув-семинар ходимларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, хизматда масъулиятни янада ошириш, шу билан бирга, ҳарбий хизматга оид меъёрий ҳужжатларнинг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати