Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, жамоат тартибини сақлаш йўналишидаги сафдорлик лавозимларига танлов эълон қилади.
Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, жамоат тартибини сақлаш йўналишидаги сафдорлик лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон Қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг амалдаги меъёрий буйруқ талаблари асосида ички ишлар органларига қабул қилиш учун танлов эълон қилади.
Лавозимлар таркиби: Сафдорлар
Эълон берилган сана: 18.12.2024
Бўш иш ўринлар сони: 40 та
Эълон тугаш санаси: 08.01.2025
Маълумоти бўйича: Олий таълим бакалавриат
Лавозими: сафдорлик
Талаб этилган бўй: Эркаклар учун: 170.0 см ва ундан юқори
Жинс тури: Эркак
Ёш чегараси: 18 ёшдан кичик бўлмаган 30 ёшдан катта бўлмаган
Номзодлар боғланиши учун телефон рақамлар: +998 67 343 52 80, +998 67 343 50 83
Умумий талаблар:
- Соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизмат ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматдан ўтган фуқаролар;
- Сирдарё вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар.
Талаб этиладиган имтиёзлар:
- Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фуқаролар;
- Олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан тамомлаган фуқаролар;
- Спорт мусобақаларининг (Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) индивидуал турларида ғолиб чиққан фуқаролар;
- Талабалар, магистрлар ёки докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби бўлган фуқаролар;
- Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;
- ИИВ Академик лицейлар ва ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, шунингдек, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари.
Танлов тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
1. Саралаш босқичи:
- Рўйхатдан ўтиш;
- Дастлабки ўрганиш;
- Интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорликни баҳолаш;
- Тест синови (Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, ҳуқуқшунослик ва тарбия фанлари бўйича билимларни баҳолаш);
- Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш (куч ишлатиш машқи-тўсинда (турникда) тортилиш, тезликка оид машқ-100 метрга югуриш ва чидамлиликка оид машқ-3000 метрга югуриш);
2. Ўрганиш босқичи:
- Номзодларни хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказиш;
- Номзодларни психофизиологик (полиграф) текширувдан ўтказиш (Ички ишлар органларида хизмат қилиш учун тўсқинлик қиладиган салбий омилларни аниқлаш мақсадида).
Лавозимнинг фаолият йўналиши ва вазифалари:
Хизмат ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кўриш, хизмат ҳудудларидаги криминоген вазиятни таҳлил қилган ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш, экстремал вазиятларда, айниқса, террорчилик ҳаракатлари ва бошқа оғир жиноятлар содир этилганда жамоат тартибини сақлаш бўйича доимий жанговар шайликни таъминлаш, ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий ва бошқа тадбирларни ўтказишда, шунингдек, содир этилиши мумкин бўлган оммавий тартибсизликлар, турли намойиш (митинг)лар вақтида фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг юқори мобиллиги ва самарадорлигини ошириш, ҳуқуқ-тартиботнинг гуруҳлар томонидан бузилиши ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш, постлар ва патруллик йўналишларида ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ҳамкорликни таъминлаш.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар 2024 йил 18 декабрь кунидан 2025 йил 08 январь кунига қадар kb.iiv.uz портал орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.