Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича тезкор йиғилиш ўтказилди
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ мажлислар залида Бошқарма бошлиғининг ўринбосари полковник Қ.Х.Шерматов ҳамда ИИВ ШХББ Сирдарё вилояти бўйича бўлими масъул ходимлари ҳузурида Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича тезкор йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ходимлар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунчиликка риоя қилиш бўйича масалалар муҳокама қилинди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, йиғилиш давомида ходимларга йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалада бўлишлари тўғрисида йўриқномалар берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати