15 Август 2025 йил
292
Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг фуқаролар мурожаатларига бағишланган навбатдаги шахсий қабул бўлиб ўтди.
Қабул жараёнида вилоят аҳолисини қийнаётган турли масалалар, таклиф ва шикоятлар эшитилди ҳамда қонуний асосда ҳал этилиши учун тегишли чоралар белгиланди. Мурожаатларнинг ҳар бири ижтимоий аҳамияти ва долзарблигига кўра ўрганилиб, масъул ходимларга аниқ вазифалар юклатилди.
Бошқарма раҳбарияти томонидан ҳар бир фуқаронинг мурожаати алоҳида эътибор билан кўриб чиқилиб, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати