2 Октябр 2025 йил 57

Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти Боёвут туманида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишди

Ташриф доирасида бошқарма бошлиғи дастлаб бошқарма бошлиғи Боёвут туманида жойлашган «Acwa Power Sirdarya» МЧЖ хорижий корхонасига ташриф буюриб, туман Қўриқлаш бўлимига қарашли қўриқлаш пости фаолияти, қўриқдаги объектни камералаштирилиши ҳолати шунингдек, хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат фаолияти ҳамда постдаги яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Шундан сўнг бошқарма бошлиғи Боёвут туманлараро Қўриқлаш бўлимига ташриф буюриб, ходимлар томонидан тунги хизмат фаолиятининг ташкил этилганлиги, хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат фаолияти, навбатчилик қисмида юритилаётган ҳужжатлар, куч ва воситаларнинг тўғри тақсимланганлиги ҳамда Қўриқлаш бўлимидаги яратилган шарт-шароитлар ўрганилди ҳамда масъулларга керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Бошқарма бошлиғи Президентимизнинг 1-сонли қарори ижроси доирасида белгиланган вазифаларнинг ижроси бўйича ҳам мутасаддиларга аниқ топшириқлар бериб ўтди.

Ташриф давомида бошқарма бошлиғи Боёвут тумани «Ижодкор» МФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётган тунги хизматга жалб этилган туман ИИБ ва Қўриқлаш бўлими нарядлари фаолияти ўрганилиб, уларнинг хизмат олиб бориш йўналишлари, алоқа воситалари, экипировкалари текширилди.

Шунингдек, тунги хизматга жалб этилган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ нарядларининг ўқув-чақирув сигнали бўйича ҳаракатлари текширилди ҳамда масъулларга керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech