8 Октябр 2025 йил
17
Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти навбатдаги шахсий қабулни ўтказди
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Фарух Хайдаровнинг фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва уларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш мақсадида навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Қабул жараёнида вилоятнинг шаҳар ва туманларидан келган фуқароларнинг турли йўналишлардаги мурожаатлари тингланди. Ҳар бир масала бўйича бошқарма бошлиғи томонидан тегишли раҳбар ва масъул ходимларга аниқ вазифалар юклатилди.
Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди, бошқалари бўйича эса қонун доирасида чоралар кўриш белгиланди.
Ички ишлар органларида фуқаролар билан очиқ мулоқот ва ишончли муносабатни мустаҳкамлаш бундай қабулларнинг асосий мақсадидир.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати