26 Сентябр 2025 йил 146

Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан туманда жиноятларни барвақт олдини олиш ва аҳоли осойишталигини таъминлаш ишлари ўрганилди

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Сирдарё туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолият ўрганилди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Сирдарё туманида Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолият ўрганилди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Фарух Хайдаров даставвал Сирдарё туманида жойлашган 2-сонли Ички ишлар бўлимига ташриф буюриб, бўлимнинг фаолияти билан танишиб, маҳаллалар ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, маҳаллаларни хавфсиз ҳудудга айлантириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли кўп тўпланадиган жойларни камералаштириш, ишсизлар сонини камайтириш, фуқароларнинг Кибер жиноятлар қурбони бўлиб қолишининг олдини олиш, маҳаллаларни рақамлаштириш «ижтимоий профилактик» тадбирларни манзилли ўтказиш борасидаги тақдимот билан танишиб, Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси, ижтимоий профилактика ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилиб, бу борада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Ўрганиш давомида, бошқарма бошлиғи Ширин маҳалласига ташриф буюриб, туманга хизмат кўрсатувчи Қўриқлаш бўлимининг жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезкорлик билан воқеа жойига етиб келишлари текшириб кўрилди.

Ўрганишнинг кейинги манзили «Сирдарё» ЙПХ масканида давом эттирилди. Ушбу масканда ходимлар фаолият олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, аниқланган камчилликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.

Бундан ташқари тумандаги 71-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнлари кўздан кечирилди.

Бошқарма бошлиғи томонидан аниқланган камчилликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан туман масъулларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Вилоятнинг барча ҳудудларида аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолиятни ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech