13 Октябр 2025 йил 22

Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Сардоба туманида аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолият ўрганилди

Ўрганиш давомида бошқарма бошлиғи даставвал Сардоба туманидаги ҳушёрхонага ташриф буюриб, тунги хизмат олиб бораётган ходимларнинг фаолияти ўрганди. Бошқарма бошлиғи ҳушёрхонада яратилган шароитлар билан танишиб, мастлик ҳолатида бўлган шахсларни қабул қилиш аҳволини ўрганди.

Ўрганишнинг кейинги манзили Сардоба тумани ҳудудида жойлашган «Сардоба сув омбори» сув чиқариш иншоотига ташриф буюриб, унинг фаолияти, хавфсизлик чоралари кўрилганлиги, объектнинг қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўриқловга олинганлиги ҳолати ўрганилди.

Бошқарма бошлиғи томонидан тунги хизмат давомида аниқланган камчилликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмаларини бериб ўтди.

Вилоятнинг барча ҳудудларида аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолиятни ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech