26 Сентябр 2025 йил 136

Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан аҳолининг мурожаатлари мунтазам ўрганилмоқда

Навбатдаги қабул жараёнида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Асосан ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган муаммолар атрофлича ўрганилиб, ҳар бир мурожаат бўйича қонунчилик доирасида тегишли чоралар белгиланди.

Айрим масалалар юзасидан масъул ходимларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.

Бундай учрашувлар ички ишлар органлари тизимида очиқлик, шаффофлик ва фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш орқали уларнинг ишончини мустаҳкамлаш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан фуқаролар билан бундай юзма-юз мулоқотлар келгусида ҳам доимий равишда ташкил этилиши белгиланган.

Ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмаслиги, ҳар бир ариза ва таклиф асосида амалий чоралар кўрилиши қатъий таъминланади.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech