2 Июн 2025 йил
291
Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти фуқаролар билан очиқ мулоқотни давом эттирмоқда
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Фарух Хайдаров вилоят Халқ қабулхонасида тасдиқлаган режа-график асосида фуқароларни қабул қилди.
Ушбу учрашувда вилоят аҳолисининг ҳуқуқий муаммолари, ижтимоий масалалари ва шахсий мурожаатлари тингланди.
Қабул жараёнида ҳар бир фуқаронинг мурожаати алоҳида эътиборга олиниб, тегишли чоралар кўриш юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан бундай очиқ мулоқотлар доимий тарзда ўтказилиб, жойларда аҳоли билан яқин ҳамкорликда ишлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Бундай қабуллар аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларини ечимини топишда муҳим аҳамият касб этади.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати