Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти аҳоли билан очиқ мулоқотни давом эттирмоқда
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул фуқароларнинг мурожаатлари, муаммолари ва таклифларини бевосита эшитиш, уларни жойида ҳал этишга қаратилди.
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан ички ишлар органларига алоқадор бўлган масалалар атрофлича ўрганилиб, ҳар бир мурожаат бўйича қонун доирасида тегишли чоралар белгиланди.
Айрим мурожаатлар юзасидан масъул ходимларга аниқ топшириқлар берилиб, ижро муддати қатъий назоратга олинди.
Ички ишлар органлари раҳбарияти томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, мавжуд муаммоларни зудлик билан ҳал этиш, аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Бундай юзма-юз мулоқотлар келгусида ҳам мунтазам равишда ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмаслиги қатъий таъминланади.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати