4 Июл 2025 йил 373

Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Ховос тумани ҳамда Янгиер шаҳрида ёшлар билан учрашув ўтказилди

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан вилоятда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларни жамиятда фаол позицияга эга шахслар этиб тарбиялаш мақсадида жойлардаги очиқ мулоқотлар мунтазам равишда ташкил этилмоқда.

Шу мақсадда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи подполковник Фарух Хайдаров томонидан Тошкент кимё технологиялари институтининг Янгиер шаҳар филиалида Ховос тумани ҳамда Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда 50 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

Мулоқот аввалида ИИБ бошлиғи ҳар бир ёш билан шахсан суҳбатлашиб, уларнинг ўқиши, кундалик ҳаёти, орзу-истаклари ва мавжуд муаммолари билан яқиндан танишди.

Тадбир давомида ёшларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг оғир оқибатлари ҳақида ҳаётий мисоллар орқали тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ёшлар томонидан турли масалаларда — бандликни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлар олиш, олий таълим муассасаларига тўлов-контракт маблағларини тўлашда ёрдам бериш, касб-ҳунарга эга бўлиш каби йўналишларда мурожаатлар билдирилди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганилиб, тегишли тартибда ҳал этилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech