Сирдарё вилояти ИИБ раҳбариятининг фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди.
Жойларда ўтаётган қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.
Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.
Шу маънода, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи фуқаролар билан навбатдаги қабулини ўтказди.
Мурожаатларнинг мазмунига эътибор қаратадиган бўлсак, тергов-суриштирув, ишга қайта тиклаш, моддий ёрдам олиш каби масалаларида муаммолар билан мурожаат қилинди.
Мурожаатларнинг барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олинди ва тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига мурожаатларни кўриб чиқиб қонуний қарор қабул қилиш учун кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати