15 Ноябр 2025 йил 121

Сирдарё вилояти ИИБ, Гулистон давлат университети ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари иштирокида психологик семинар-тренинг машғулоти ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 20 январь кунидаги ПҚ-10-сонли қарорига мувофиқ ички ишлар органларида психологик таъминлашнинг сифат жиҳатидан самарадорлигини янада ошириш ҳамда ушбу соҳада фаолият юритаётган психологлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали етук мутахассис-психолог кадрлар сафини янада кенгайтириш шунингдек, Сўнги йилларда ютимизда психологик хизматни ташкил этиш ва ривожлантириш масаласи, алоҳида тадқиқот йўналиши сифатида эътиборга олинмоқда Ички ишлар органлари тизимида ҳам психологик хизматни самарали ташкил этишни самарали усуллари, замонавий технологияларни жорий этиш ва уларни амалиётда қўллаш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Бугунги кунда ички ишлар органларида психологик хизматни жорий этиш бўйича олиб борилаётган назарий, илмий ва амалий ишлар ходимларнинг маънавий-руҳий ҳолатини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Шу мақсадда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологлар томонидан ходимларнинг маънавий-руҳий ҳолатини яхшилаш ва доимий назорат қилиб бориш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ММИ ва КТД масъул ходимлари, Гулистон давлат университети малакали профессор ўқитувчилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг олий тоифали мутахассис-психологлари ҳамкорлигида Ички ишлар органлари фаолиятида профайлинг методининг ўрнимавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Ўтказилган семинар-тренингда ички ишлар органлари ходимларга жиноятни содир қилган шахснинг психологик қиёфасини тузиш, ҳуқуқбузарлик содир қилган шахсларнинг амалга оширган хатти-ҳаракатларини кузатиш орқали келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир қилишга мойил бўлган шахсларни аниқлаш юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.

Тадбир якунида ходимларга ИИО ходимларининг умумий дунёқараши, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш билан боғлиқ психологик маслаҳатлар бериб ўтилди. Бундан ташқари касбий маиший, стресс (зўриқиш), депрессия ва бошқа салбий руҳий ҳолатларни олдини олиш бўйича психологик тавсиялар бериб ўтилди.     

Text to speech