8 Октябр 2025 йил 16

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Оқолтин туманида профилактик ишлар билан танишди

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Оқолтин туманида тунги вақтларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишди. 

Дастлаб тумандаги «Агробанк» филиалида қўриқлаш хизмати фаолияти ўрганилиб, чақирувларга ёрдамчи кучларнинг ўз вақтида етиб келиши ва ҳамкор ташкилотларга тезкор хабар берилиши бўйича топшириқлар берилди.

Шундан сўнг туман ИИБ бошлиғининг ҳудуддаги жиноятчилик ҳолатига доир тақдимоти тингланди ва жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар жараёнида туманнинг «Янги давр» маҳалласига ташриф буюрилиб, профилактика инспектори томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Маҳаллада самарали иш ташкил этилиб, сидқидилдан хизмат олиб борилса, тинчлик ва осойишталик таъминланиши алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, тунги хизматга бириктирилган йўналишларда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари билан суҳбат ўтказилиб, хизматни тўғри ташкил қилиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ташриф давомида масъул раҳбарларга жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориш, аҳолининг ҳуқуқ-тартибот органларига ишончини мустаҳкамлаш ва тинч-тотув муҳитни таъминлаш бугунги куннинг устувор вазифаси эканлиги таъкидланди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати



Text to speech