8 Октябр 2025 йил 36

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳузурида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари иштирокида жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Жонибек Болтаев раҳбарлигида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг жорий йилнинг 9 ой давомида амалга оширилган ишлар таҳлили ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда хизмат томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, аҳоли ўртасида профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳокама натижаларига кўра, юқори кўрсаткичларга эришган

17 нафар профилактика инспекторлари муносиб рағбатлантирилди. Уларга бошқарма бошлиғи томонидан миннатдорчилик хатлари ҳамда пул мукофотлари топширилди. Шунингдек, уларнинг ота-оналарига ҳам миннатдорлик билдирилди.

Бироқ, хизмат фаолиятида етарли даражада самара кўрсатмаган, паст кўрсаткичларга эришган 10 нафар профилактика инспекторининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, уларга келгусида фаолиятни тубдан яхшилаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида бошқарма бошлиғи ўринбосари жиноятчиликни бартараф этиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда профилактика хизматининг ўрни катта эканлигини таъкидлаб, ҳар бир ходимдан масъулият ва фидойилик талаб этилишини билдириб ўтди.

Шунингдек, хизмат интизомига қатъий риоя қилиш, амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ иш юритиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш бўйича масъул ходимларга аниқ вазифалар ва топшириқлар берилди. 

Text to speech