Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Ховос туманида аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолият ўрганилди
Дастлаб Ховос тумани «Мустақиллик» МФЙ ҳудудида жойлашган Ғаллаорол магистраль газ қувурлари бошқармасига қарашли «КС-3Б» газ сиқув станцияси»га ташриф буюрилиб, станциянинг фаолияти, хавфсизлик чоралари кўрилганлиги, қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўриқловга олинганлиги ҳолати ўрганилди.
Шундан сўнг бошқарма бошлиғи Ховос тумани «Мустақиллик» МФЙ биносига ташриф буюриб, профилактика инспектори томонидан маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар, жамоат хавфсизлигини ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлаш борасида кўрилган чора-тадбирларни назоратдан ўтказди ҳамда профилактика инспектори ҳамда туман ИИБ раҳбарларига бу борада топшириқ ва кўрсатмаларини берди.
Шунингдек Ховос тумани «Афросиёб» МФЙ ҳудудида Сирдарё вилоятининг Жиззах вилояти билан чегарадош ҳудудида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли фармойишига асосан ташкил этилган вақтинчалик постга хизматга бириктирилган ходимларнинг хизмат фаолияти ўрганилиб, уларга хизматни ҳушёр ҳолда олиб бориш бўйича қўшимча йўриқнома берилди.
Бундан ташқари Ховос тумани «Бунёдкор» МФЙда жойлашган Ховос тумани ички ишлар бўлимига ташриф буюрилиб, дастлаб ИИБ бошлиғининг жорий йил 8 ой якунига кўра криминоген вазият тўғрисида ахбороти тингланди.
Шундан сўнг туман ИИБ навбатчилик қисми фаолияти, жиноят ва ҳодисаларга оид ариза ва хабарларни қабул қилиш, кўриб чиқиш борасида амалга оширилган ишлар, ҳудуддаги кузатув камераларининг созлиги, тезкор вазиятни мунтазам равишда назорат қилиш мақсадида уларнинг ИИБга интеграция қилинганлик ҳолати ўрганилди.
Ховос тумани ИИБ тергов-тезкор гуруҳига бириктирилган ходимларнинг хизмат фаолияти ўрганилиб, уларга келиб тушган ҳар бир хабар юзасидан зудлик билан ҳодиса содир бўлган жойга бориш ҳамда кечиктириб бўлмайдиган зарурий чора-тадбирларни кўриш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати